Рейтинг методикаси

Ишончлилик индекси 0–100 балл. У фақат текшириладиган маълумотлардан автоматик ҳисобланади ва кунига бир марта янгиланади. Индекс quruvchi.info ҳисоб-китоби, давлат органининг расмий баҳоси эмас.

Омиллар ва оғирликлар

ОмилМакс. баллҚандай ўлчанади
Муддатга риоя30Муддати келган обйектлардан қанчаси ўз вақтида топширилгани ва ўртача кечикиш (ой). 18 ой ва ундан кўп кечикиш бу қисмни нолга туширади. Муддати ёки топширилган санаси ДШКъда киритилмаган обйектлар бу омилда ҳисобга олинмайди.
Тўхтатилган / музлатилган обйектлар20Ҳар бир тўхтатилган обйект −6, музлатилган обйект −4 балл.
Ҳужжатлар тўлиқлиги15Қурилаётган обйектларда рўйхатдан ўтказилганлик кўчирмаси, шаҳарсозлик кенгаши хулосаси ва экспертиза хулосаси ДШКъда кўрсатилганми. Қурилаётган обйект бўлмаса — нейтрал (7,5 балл).
Ҳуқуқий хавф15Сўнгги 3 йилда жавобгар сифатида ютқазилган (даъво қаноатлантирилган) ҳар бир суд иши −2 (кўпи билан −8), фаол низо −4, фаол жиноят иши −15, ўзбошимча қурилиш −5 балл. Суд қарорлари базаси тўлиқ кўриб чиқилмагунча асос нейтрал (7,5 балл).
Тажриба ва барқарорлик10Фаолият йиллари (10 йилгача; реестр уланмагунча — ДШКъдаги биринчи обйект санасидан), топширилган хонадонлар (1000 тагача). Сўнгги 3 йилдаги ҳар бир ном ўзгариши −2.
Мижозлар фикри10Тасдиқланган шарҳлар баҳоси. 5 тадан кам шарҳ бўлса нейтрал (5 балл).

Компания буюртмачи (қурувчи) бўлган обйектлар бўйича баҳоланади; буюртмачи бўлмаса — пудратчи ёки лойиҳачи сифатида қатнашган обйектлари бўйича.

Даражалар

Автоматик қоидалар

Вазирлик рейтинги

Карточкаларда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг соҳавий рейтинги (reyting.mc.uz) алоҳида кўрсатилади: умумқурилиш, автомобил йўллари, мелиоратсия, лойиҳа-қидирув ва девелопер йўналишлари бўйича. Шкала: AAA, AA, A, BBB, BB, B, CCC, CC, C, DDD, DD, D (чапдан ўнгга — энг юқоридан энг пастгача). Рейтинг компания СТИРъи бўйича олинади; СТИР ДШКъда пудратчи ва лойиҳачилар учун кўрсатилади, буюртмачилар учун эса ном мос келганда боғланади. Вазирлик рейтинги quruvchi.info индексига қўшилмайди.

Манбалар

ДШКъда ташкилот номлари бир хил ёзилмаган бўлиши мумкин; номлар автоматик бирлаштирилади. Хато кўрсангиз, «Шикоят / хато ҳақида хабар» тугмаси орқали ёзинг.

Рейтинг методикаси — quruvchi.info